UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26Бугун Тошкентда Octagon 86 турнири ўтказилади (Тўлиқ кард) 0 07:05Ўзбекистон 10 йил ичида илк бор ташкил этилган Осиё соҳил ўйинларини Топ-15`да якунлади 0 19:08Зиёвиддин Ходжиниязов – Халқаро Кураш ассоциациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди 0 18:47Шимолий македониялик мураббий Тожикистон МТЖга тайинланди 0 18:26Dushanbe Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:05U-18 хоккей терма жамоамиз Осиё Кубогидаги учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 17:41Тошкентда от йўрттириш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди 0 17:20ФИФА президентлик сайлови 2027 йил Марокашда бўлиб ўтади 0 16:58Расман! Баҳодир Жалоловнинг Англиядаги жанги тасдиқланди (Постер+Кард) 0 16:37Жейк Пол Илия Топурияга ўз хизматини таклиф қилди 0 16:16Жавоҳир ва Гукешнинг Жаҳон тожи учун матчдан олдин қайси турнирда ўзаро ўйнаши маълум 0 15:55Мудрик допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди 0 15:34Ислам Махачев: "Рақиб аниқ, лекин шартнома йўқ!" 0 15:13Шон Стрикленд: "Чимаев – заиф одам. Мен ундан яхшироқман" 0 14:52Mangu 2 турнирининг бонуслари кимларга насиб этгани маълум 0

22 фев 10:48
Янгиликлар

Кураш

Комил Юсупов курашга қайтди!

Сир эмас, ўзбек миллий курашини дунёга кўз-кўз қилган замонавий кураш қоидалари асосчиси Комил Юсупов ҳисобланади.

Мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўз коидаларида мужассам этган, Замонавий спортимиз  курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш ҳамда курашни оммалаштириш, унинг жаҳон спорти дурдонасига айланишига ва Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида” ги 4881-сон қарори қабул қилинди. Бу қарор асосида буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш талаб этилмоқда.

Бу юксак вазифаларни бажариш учун ҳаммани бир жону-тан қила оладиган, юксак марралар сари бошлаб борадиган, катта таржибага эга етакчи, йўлбошчи инсоннинг ўрни беқиёс албатта. Бундай инсон эса шубҳасиз ўз умрини курашга бағишлаган, ўзбек курашини дунё миқёсига олиб чиқишга бел боғлаган, қийинчиликларни, қаршиликларни енгиб, Ўзбек миллий курашини дунёга кўз-кўз қилган замонавий кураш қоидалари асосчиси  Комил Юсуповдир.

Комил Юсуповнинг тинимсиз, машаққатли меҳнати ва изланишлари натижасида жонажон Ватанимиз мустақиллигининг илк йиллариданоқ унинг ривожи, янада гуллаб яшнаши ва дунёга танитилиши борасида "Ватанпарвар ўзбек ўғлони" сифатида спорт соҳаси орқали қўшган улкан ва бетакрор ҳиссаси юксак эьтирофга лойиқдир. 

Хусусан, Комил Юсупов тарихи 3,5 минг йилга тенг миллий, азалий меросимиз ҳисобланган Курашимизга "Чала, ёнбош, ғирром, дакки, танбеҳ, ҳалол" каби ўзбек жумлаларини қоидага киритиши орқали дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларида ушбу сўзлар баралла тараннум этилаётгани бунинг яққол исботидир.

Комил Юсупов  — кураш бўйича спорт устаси, самбо ва дзюдо бўйича халқаро миқёсдаги спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, «Камолот» жамғармаси раиси, Ўзбекистон - Ҳиндистон дўстлик қўмитаси раиси, 2004 йилдан Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари. Кураш ва белбоғли курашнинг халқаро қоидаларини ишлаб чиққан. Кураш бўйича ўтказилган нуфузли мусобақалар ташкилотчиларидан, Халқаро кураш ассоциацияси тузиш ташаббускорларидан бири. 1998 йилдан-2014 йилгача Халқаро Кураш Ассоциацияси президенти. «Кураш» ва «Кураш халқаро қоидалари, техникаси ва тактикаси» китобларининг муаллифи. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи”, «Соғлом авлод учун», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, БМТ нинг «Яхши ният элчиси» унвони билан мукофотланганлар. Мўғулистон Президенти томонидан «Чингизхон» ордени, Монголияда “Хизмат курсатган спорт ходими”, 2020 йил “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, 2021 йил - “Меҳнат фахрийси” I- жаражали унвони билан тақдирланганлар.

Комил Юсупов яна ўз фаолиятини жаҳонда курашни ривожлантиришга бағишлаш учун қайтди. 

Ўзбекистон Кураш федерациясида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган мутассадий ташкилот вакиллари ҳамда мутахассислар бу воқеликни кўтаринги руҳда қабул қилиб, курашимиз жаҳон ареналарида яна гуллаб яшнашига омад тиладилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг