UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"Учрашувда" — Царукян Нина Драма билан тушган сурати орқали Пулласни "тролл" қилди + ФОТО 0 17:29"Реал" "янги Вальверде"ни кузатмоқда 0 17:04Райан Гарсия навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 16:23Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди 0 15:57Шевченко Хабибнинг ММАдаги аёллар борасида билдирган эътирозини жавобсиз қолдирмади 0 15:29Аргентина бош мураббийи Лионель Мессининг ЖЧ-2026`да иштироки ҳақидаги вазиятни изоҳлади 0 15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0 14:26Исраэль Адесанья Брюс Лини зиёрат қилди + ФОТО 0 14:05Саломон Рондон: "АПЛдаги хет-триким унутилмас, лекин Ўзбекистонга қарши ўйинда буни такрорлаш қийин" 0 13:39Де Ла Хойя "The Ring" журналини Туркига сотиб юборганидан афсусда 0 13:17Жавоҳир Синдаров иштирок этадиган "Номзодлар турнири" тақвими билан танишинг 0 12:50Конор Макгрегор пуллик трансляциялар ҳақидаги маълумотларга ўз услубида муносабат билдирди 0 12:25Эрон ҳукумати Азмуннинг мол-мулкини мусодара қилишни бошлади 0 12:02"Агар у ютқазса, фаолиятини якунлайди" - Сехудо Адесанья ҳақида 0

02 мар 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конкабаевнинг Жалолов билан жанг қилмаганига сабаб пулми?

"неКАРАтэ" нашри муаллифи Станислав Соколов Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабаев ўртасидаги бекор қилинган жангга муносабат билдирди.

Youtube платформасидаги "НеКАРАтэ" канали муаллифи Станислав Соколов Баҳодир Жалоловнинг "кичик жаҳон чемпионати" деб номланувчи "Странжа" халқаро турнирида рақиблари унга қарши жанг қилишдан бош тортганига муносабат билдирди.

Мусобақа давомида 3 нафар боксчи Жалоловга қарши жангларда иштирок этишдан бош тортган эди. Чорак финалда жароҳати сабаб қозоғистонлик Камшибек Конкабаев жангга чиқмаган бўлса, ярим финалда озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев рингга чиқмасликка қарор қилганди. Жалоловга финалда арманистонлик Давит Чалоян рақиблик қилиши керак эди, бироқ у ҳам жангга чиқмасликни афзал билди.

"Рақиблар "Катта ўзбек" билан жанг қилишдан бош тортишади. Нега? Тушунтираман. Албатта, улар ютқазиши ва шу билан бирга, жароҳат олиши ҳам мумкин, деган тушунча бор. "Аскарлар"ингизга ғамхўрлик қилинг, тамом. "Странжа"даги чек ҳам катта эмас. Улар хафа бўлишни хоҳламайдилар. Жалолов спаррингга чиқади, спарринг шериклар бурни синган ҳолда қайтиб кетишади. 

Тўлқин Қиличев билан гаплашганимизда, у спаррингга жангчиларни рози бўлиши жуда қийинлигини айтди. "Баха" сизга иккита - чуқур ва узоқ вақт қоладиган зарба беради. Шунинг учун ҳеч ким бокс тушишни хоҳламайди. Жароҳат олишдан қўрқишади", - деди Соколов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 мар 20:05:04
Jurabek Xamraev
Маладес Боходир отанга рахмат бу узбеклар кимлигини курсатади
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг