09 фев 15:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Костя Цзюнинг ўғли илк камарини қўлга киритди ФОТО
Австралиянинг Сидней шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшомнинг қизиқарли жангларидан бирида афсонавий Константин Цзюнинг ўғли 24 ёшли Тим Цзю (12-0, 10КО) рингга кўтарилди. Биринчи ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган кичик Цзю мағлубиятсиз одамлаяпти.
Тим бу юришини бугунги жангда ҳам давом эттирди. Цзю британиялик Дентон Вассел (25-6, 11КО) билан тўқнаш келди. Ўзидан 10 ёш катта боксчига қарши жанг олиб борган Тим рақибини иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди ва минтақавий WBA чемпионлик камарини қўлга киритди.
Ҳавола :
Фикрлар