UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

30 ноя 17:02
Янгиликлар

Бошқалар

Кун хабари. Самбо олимпия спорт тури сифатида тан олинди

Бугун, 30 ноябрь куни Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг Ижроқўм йиғилиши ўз ишини бошлади.

Йиғилишнинг илк куни самбо спорт тури учун тарихий қарор қабул қилинди. Унга кўра, халқаро самбо федерацияси (FIAS) Олимпия хартиясининг 25-бандига биноан вақтинчалик олимпия спорт тури эътироф этилди. Вақтинчалик муддат 3 йилни ўз ичига олади. 

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ушбу расмий хабар ҳамда табрикномани халқаро самбо федерацияси офисига жўнатган. 

– Бугун бутун дунё самбоси учун тарихий сана. Бутунжаҳон самбочиларининг орзулари ушалган кун. Самбо Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олинди. Бу янги йил байрами олдидан самбочилар учун ажойиб совға бўлди. Бундан икки ҳафта аввал самбонинг 80-йиллиги кенг нишонланганди. Бугун эса ниҳоят самбо эътирофга сазовор бўлди, - деди халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков.

Маълумот учун, самбо бўйича биринчи жаҳон чемпионати 1973 йили Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 11 давлат спортчилари иштирок этган эди. Сочида ўтган ҳозирча сўнгги жаҳон чемпионатида эса сайёрамизнинг бешта қитъасидан 90та давлат самбочилари медаллар учун кураш олиб боришган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг