17 апр 11:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутганмидингиз? Миллер допинг-тестдан ўта олмади, Жошуага қарши жанг бекор қилиниши мумкин
Америкалик боксчи Жаррел Миллер VADA мустақил антидопинг агентлиги томонидан ўтказилган допинг текширувдан ўта олмади.
Унинг таҳлили ижобий натижа берган. Миллер ҳозирда WBA, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони британиялик Энтони Жошуага қарши чемпионлик жангига тайёргаргик кўраётганди. Боксчининг қон таркибида тақиқланган GW1516 моддаси аниқланган.
Боксчидан допинг учун таҳлил 20 март куни олинган эди. Кеча, 16 апрель куни эса таҳлилнинг жавоби ошкор қилинди. Энди Миллернинг Жошуага қарши чемпионлик жанги катта эҳтимол билан бекор қилинади. Агар ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб чиқса, у фаолиятидаги энг катта гонорар - 4,875 млн доллардан маҳум бўлади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар