16 апр 14:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутилмаган хабар! Маҳмуд Мурадов XFNни тарк этди
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадов Чехиянинг XFN промоушени билан келишувни бекор қилди.
Аввалига у 7 июнь куни O2 аренасида мезбон спортчи Кинглга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо, спортчи бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу жанг бекор қилинганини ҳамда эндиликда XFN билан бирга ишламаслигини маълум қилди.
"Афсуски, XFNдаги навбатдаги жангим бекор қилинди. XFN ўз сўзида турмади ва келишув шартларига амал қилмади. Бугунги кундан бошлаб мен эркин жангчиман. Яқин 10-20 кун ичида қайси ташкилотда фаолиятимни давом эттиришимни маълум қиламан. Ушбу жангни кутган мухлисларимдан кечирим сўрайман", - деб хабар қолдирди Маҳмуд Мурадов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар