24 апр 09:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутяпсизми? Шаҳрам Ғиёсовнинг чемпионлик жангига 3 кун қолди
Ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель (Тошкентда 27 апрель тонги) куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган жангда чарм қўлқоп устамизга америкалик боксчи Эммануэль Тэйлор рақиблик қилади. Жанг WBA Intercontenintal чемпионлик камари учун кечади ва 10 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Тэйлор эса 25 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). Бешта жангда мағлуб бўлган (1 та нокаут). Фаолиятидаги ягона нокаутини 2017 йилнинг 6 май куни Лукас Маттисдан қабул қилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар