UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

23 фев 16:45
Янгиликлар

Футбол

"Локомотив" маркетингни ривожлантирмоқда, футбол клубнинг дўкони иш бошлади

Келаси ҳафтадан кўпчилик интиқлик билан кутаётган Ўзбекистон Суперлигаси-2018 баҳсларига старт берилади.

“Локомотив” профессионал футбол клуби ҳам янги мавсум стартига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.  Жамоа 1-турда сафарда “Қизилқум” меҳмони бўлса,  илк уй ўйинини 2-тур доирасида “Металлург”га қарши ўтказади.  “Локомотив” стадионидаги очилиш учрашувига ташриф буюрадиган футбол мухлисларини ажойиб янгилик ҳамда сюрпризлар кутмоқда.

Шундай янгиликлардан бири – “Локомотив” жамоасининг расмий дўкони иш бошлагани бўлади.  Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тур ўйини куни илк ҳаридорларини қабул қилган клубимиз дўкони “Локомотив” стадиони кириш қисмида жойлашган бўлиб,  ундан жамоамиз ишқибозлари клуб атрибуткалари,  жамоа либослари ҳамда спорт кийимларини ҳарид қилиш имконига эгалар.  “LOKO-Store” дўкони ҳафтанинг ҳар куни соат 09: 00дан 18: 00гача ҳаридорларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек,  жамоамизнинг уй учрашувларига ташриф буюрадиган ишқибозлар “LOKO-Food” дўконидан егулик ҳамда ичимликлар ҳарид қилишлари ҳам мумкин бўлади. “Локомотив”нинг уй учрашувларига ташриф буюринг ва янада кўпроқ янгилик ва сюрпризлардан бахраманд бўлинг.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
24 фев 12:11:20
Urganch
Sardor Rashidovni dukoni bu
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг