31 янв 14:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко 12 апрель куни АҚШда рингга кўтарилади
Украиналик жаҳон чемпиони Василий Ломаченко енгил вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилган.
Ломаченко айни пайтда WBA ва WBO йўналишлари чемпиони бўлиб турибди.
“Олдимда бир нечта вариантлар турибди. Биринчи галда WBA чемпионлик камарим учун мажбурий даъвогар британиялик Энтони Кролла. Иккинчи вариант - IBF чемпионлик камарига даъвогарлар - Иса Чаниев ва Ричард Комми ўртасидаги жанг ғолиби билан тўқнаш келиш.
Катта эҳтимол билан Чаниев ёки Коммига қарши IBF чемпионлик камари учун жанг ўтказаман. Бир сўз билан айтганда, ўз вазн тоифамда мутлоқ жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман. Икки ҳафтадан сўнг АҚШга қайтаман. 12 апрель кунига жангим белгиланган”, - деди Ломаченко.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар