27 июл 13:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко чемпионлик жанги тайёргарликни якунига етказяпти
Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Василий Ломаченко титул ҳимоя жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Украиналик 29 ёшли чемпионнинг рақиби чемпионлик жангида икки бор иштирок этган колумбиялик 30 ёшли Мигель Маррьяга бўлади.
Ушбу чемпионлик жанги 5 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Айни пайтда Ломаченко бўлажак жангига тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказяпти.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар