UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

11 дек 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ломаченко дунёнинг энг кучли боксчилари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди

Иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Василий Ломаченко дунёнинг энг кучли боксчилари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу рейтинг дунёнинг энг кучли боксчиларининг вазн тоифасидан қатъий назар тузиб чиқилган. Украиналик жаҳон чемпиони кеча Нью-Йорк шаҳрида эндиликда иккинчи енгил вазнда собиқ WBA чемпиони Гильермо Ригондони муддатидан аввал мағлуб этган эди.

Ушбу ғалаба ҳаваскор бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпионининг рейтингда иккинчи ўринга кўтарилиб олишини таъминлади. Мазкур рейтингни ўрта вазн тоифаси вакили мексикалик Сауль “Канело” Альварес бошқариб турибди.


BoxRec Топ-10 рейтинги:

1. Сауль Альварес (Мексика) ўрта вазн – 988 очко

2. Василий Ломаченко (Украина) иккинчи ярим енгил – 861

3. Геннадий Головкин (Қозоғистон) ўрта вазн – 857

4. Теренс Кроуфорд (АҚШ) биринчи ярим ўрта вазн – 851

5. Срисакет Сор Рунгвисаи (Таиланд) иккинчи енгил вазн – 778

6. Энтони Жошуа (Буюк Британия) супероғир вазн – 670

7. Мигель Берчельт (Мексика) иккинчи ярим енгил вазн – 629

8. Кит Турман (АҚШ) ярим ўрта вазн – 624

9. Луис Нери (Мексика) енгил вазн – 616

10. Жефф Хорн (Австралия) ярим ўрта вазн – 616

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг