23 янв 13:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко-Пакьяо. Василий апрелда жанг қилади, Пакьяо эса...
Top Rank промоутерлик компанияси раҳбари Боб Арум Василий Ломаченконинг Мэнни Пакьяога қарши жанги борасида гапириб ўтди.
"Ҳозирда бу жангнинг иложи йўқ. Чунки, Ломаченконинг отаси шундай фикрда. У Василийнинг ўз вазнини бирданига иккита дивизионга кўтаришига қарши. Бу тўқнашув қачондир бўлади, лекин яқин орада эмас.
Боксчилар иштирокидаги навбатдаги жанг қачон бўлади? Қанча тез бўлса шунча яхши. Ломеченко апрель ойида жанг ўтказади", - деди Арум.
Аммо промоутер Пакьяонинг қачон ва кимга қарши жанг қилиши ҳақида ҳозирча нимадир дегани йўқ.
Аввалроқ, olamsport.com сайти ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров апрель ойида Мэнни Пакьяога қарши жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилганди.
Ҳавола :
Манба : BoxingTalk
Фикрлар