UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

16 дек 09:59
Янгиликлар

Футбол

"M-150 CUP" - Жавоҳир Сиддиқов мусобақанинг энг яхши ўйинчиси

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа муносиб иштирок этиб, якунда бош совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Вакилларимиз дастлаб гуруҳда Мьянмага қарши учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Иккинчи учрашувда эса Вьетнам терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзолари финалга йўл олишди.

Финалда қитъамизнинг кучли терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари икки марта ҳисобда олдинда боришди. Аммо япониялик футболчилар учрашувнинг асосий вақтида мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлишди.



Пенальтилар сериясида ишончли ҳаракат қилган терма жамоамиз аъзолари барибир энг кучли эканликларини исботлай олишди.

Ушбу мусобақада ажойиб ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборига тушган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси, "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси Жавоҳир Сиддиқов мусобақанинг "Энг яхши ўйинчиси" совринига муносиб деб топилди.

"Бу Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги дастлабки шахсий совриним. Терма жамоадаги барча дўстларимга, мураббийларга катта раҳмат айтмоқчиман. Бу ҳали бошланиши. Катта ғалабалар ҳали олдинда", - деди Жавоҳир Сиддиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг