UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

16 дек 07:25
Янгиликлар

Футбол

"M-150 Cup". Ўзбекистон финалда Японияни енгиб, чемпион бўлди!

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритди.

Учрашув анча қизиқарли руҳда ўтди. Аввалига Забиҳилло Ўринбоев 43-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда японияликлар стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар билан бошланди. Забиҳилло Ўринбоев 73-дақиқада яна бир бор маҳоратини намойиш қилди ва Дониёр Нарзуллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг иккинчи голини киритди.



Аммо ўйин тугашига оз фурсат қолганда Япония ёшлари яна стандарт вазиятдан фойдаланишди, бу сафар бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди. Ўйиндан сўнг ўтказилган пеналтилар сериясида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди - 6:5.

M-150 Cup. ФИНАЛ

Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 - 2:2.

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45, Забиҳилло Ўринбоев 73 – Юта Камия 45+2, Юта Камия 88

Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдуҳолиқов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (с)

Япония U-23: Повелл Обинна, Юго Татсута, Хонойа Сёужи, Итсуки Урата, Йоичи Наганума, Юта Камия (с) , Рео Хатате, Таики Хирато, Каору Митома, Шион Иноуе, Аясе Уеда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг