UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0

19 апр 07:10
Янгиликлар

Футбол

Мадриднинг икки клуби ЕЧЛнинг ярим финалига чиқди

Европа чемпионлар лигасида ярим финалнинг икки иштирокчиси маълум бўлди.

Унга кўра, Мадриднинг икки клуби "Атлетико" ва "Реал" бош мукофот учун курашни давом эттирадиган бўлишди. Англия чемпиони "Лестер" ўз майдонида "Атлетико" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Илк учрашувда "матрасчилар" 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бу билан "Атлетико" сўнгги 4 йил ичида учинчи маротаба мазкур турнирнинг ярим финалига йўл олди.


Чемпионлар лигаси. 1/4 финал. Жавоб ўйини

"Лестер" - "Атлетико" - 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 26 Сауль, 1:1 – 61 Варди.

"Лестер" – Шмейхель, Морган (Амарти, 84), Фукс, Симпсон, Беналуан (Чилуэлл, 46), Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Марез, Окадзаки (Ульоа, 46), Варди.

"Атлетико" – Облак, Годин, Савич, Филипе Луис (Корреа, 74), Хименес, Феррейра Карраско (Торрес, 69), Габи, Коке, Сауль, Гризманн, Хуанфран (Люка Эрнандес, 56).

Биринчи ўйин – 0:1


Мадридда кечган “Реал” ва “Бавария” жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби қўшимча бўлимларда аниқланди. Мюнхенда ўтган илк ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Аммо “Сантяго Бернабеу”даги баҳсда ўйиннинг асосий вақтида меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.


Натижада 15 дақиқадан иборат иккита таймда томонлар ярим финал учун курашни давом эттиришди. Бир киши кам бўлиб қолган германияликлар майдон эгаларининг ҳужумларига дош бера олишмади.

Натижада Роналду (2 та) ва Асенсио томонидан киритилган голлар якунда Зидан жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.


Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 4:2 (0:0, 1:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.

Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).

Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).

Огоҳлантиришлар: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).

Четлатиш: Видаль (84).

Биринчи учрашув 2:1



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг