UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 07:01Достон Бозоров Саят Абдуали билан жанг қилишига ишора берди 0 18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0

05 окт 08:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримов, Аҳмадалиев ва яна 3 боксчимиз Актаудаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Кеча Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқаро хотира турнири бошланди.

Ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Жамоамиз сафида Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов сингари асосий таркиб чарм қўлқоп усталаримиз бор.

Кеча халқаро турнирнинг илк куни 6 нафар боксчимиз илк жангларида рингга кўтарилишди. Улардан биргина -52 кг вазндаги ҳамюртимиз Фозилжон Абдумуродов мезбон боксчи Инаятуллаевга имкониятни бой берди.


Қолган боксчиларимиз Мироншоҳ Ибрагимов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримов рақибларини мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олишди.

Бугун Отабек Холматов (-56 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-81 кг), Санжар Турсунов (-91 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) дастлабки босқич жангларида рингга кўтарилишади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
05 окт 13:33:50
Taekwonder
Исроилчик,акажоним молодец!!! Хамиша омад ёр булсин!!!Аллохим юзларингизни ёруг килсин!)))Ин Ша Аллох факат галаба!Олга узбек йулбарслари)Элнур акажонимга хам омад))!!!!
+1   
05 окт 11:18:11
Ангрен
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турнир даражаси бир оз паст экан. Яъни Қозоғистон Республикаси терма жамоасининг асосий таркиби жалб қилинмаган. Лекин Қозоғистоннинг иккинчи таркиб боксчиларини мехмонда мағлуб этиш хам жуда мураккаб вазифа.
Нима булганда хам биринчи ракамли боксчиларимиз бормасликлари керак эди. Хозирда козокларнинг асосий таркиб боксчилари хам, бизнинг боксчилардан устун келиши кийин масалага айланган аслида. Козогистонда булиб утадиган жангларда хакамларни енгиш жудаям мушкул вазифа. Шу факторларни била туриб, асосий таркиб боксчиларимизи олиб боришганига хайрон коламан.
+1   
05 окт 08:21:58
Aslanbek
Ҳамма боксчиларимизга омад. Баходир Жалоловга алоҳида омад, шарманда қилмас деб умид қиламиз.
   
05 окт 13:03:19
BAHROM
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима булганда хам биринчи ракамли боксчиларимиз бормасликлари керак эди. Хозирда козокларнинг асосий таркиб боксчилари хам, бизнинг боксчилардан устун келиши кийин масалага айланган аслида. Козогистонда булиб утадиган жангларда хакамларни енгиш жудаям мушкул вазифа. Шу факторларни била туриб, асосий таркиб боксчиларимизи олиб боришганига хайрон коламан.
Фикрингизга қўшиламан, у ерга асосий таркиб боксчиларимизни олиб борганлари менга хам ғалати туюлди. Хакамларга инсоф тилаб воқеа ривожини кузатайликчи, қолганини вақт кўрсатади.
   
05 окт 08:32:07
Bek
Турнир даражаси бир оз паст экан. Яъни Қозоғистон Республикаси терма жамоасининг асосий таркиби жалб қилинмаган. Лекин Қозоғистоннинг иккинчи таркиб боксчиларини мехмонда мағлуб этиш хам жуда мураккаб вазифа.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг