26 июн 19:47
Янгиликлар
Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадовнинг жанги Ўзбекистонда тўғридан-тўғри намойиш этилади
Хабар бериб ўтганимиздек, 28 июнь куни ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Ҳамюртимизга ўша куни бразилиялик Давид Рамирес рақиблик қилади. Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланадиган жанг "Севимли" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Биз ушбу жангда Маҳмуд Мурадовга омад тилаб қоламиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар