UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0

08 сен 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мотам маросимлари ўтказилмоқда (ФОТО)

Ўзбекистон бокс федерациясида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда терма жамоа мураббийлари, етакчи мутахассислар ва федерация мутасаддилари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари Президентимиз портрети пойига гуллар қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.


Кўплаб Жаҳон ва Осиё чемпионларини тарбиялаган тажрибали мураббийлар ва бошқалар истиқлолимиз асосчиси Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, спортга берилган катта эътибор, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар мангуликка муҳрланиб қолишини таъкидлади.


“Соғлом турмуш-соғлом тафаккур” бу тушунчалар бевосита жисмоний тарбия ва спорт билан унга бўлган давлат даражасидаги эътибор билан боғланади. Мамлакатимиздаги барқарор маънавий мухит, юртимиз спортчиларининг жаҳон ареналардаги муносиб иштироки мазкур йўналишда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган эзгу сайи харакатларнинг самарасидир.


Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти бошчилигида аввало болалар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратди ва уни умумхалқ харакатига айлантириб ”Ўзбек модели”ини яратди. Шунинг учун ҳам бугун биз спорт оламида дунёда тенгсизлар қаторидан жой олдик. 


Жаҳонда ўз ўрнимизга эга бўлдик. Ислом Каримов номи тинчликсевар ва халқпарвар давлат арбоби, доно сиёсатчи ва комил инсон сифатида халқимиз қалбидан мангу жой олди.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг