20 июн 14:45
Янгиликлар
Футбол
"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси Марко Асенсио борасидаги ҳолатни кузатиб бормоқда.
"El Gol Digital" хабарига кўра, футболчини Лопетеги сотиб юбориши эхтимоли бор. Мураббий ва футболчи ўзаро гаплашиб олганидан кейин Асенсио борасидаги қарор қабул қилинади. Агарда жамоадан кетадиган бўлса, "Манчестер Юнайтед" Асенсио билан музокараларни бошлайди.
Олдинроқ МЮ "Реал" вингери Гарет Бэйлнинг хизматларига қизиқиш билдираётгани борасида маълумотлар берилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар