UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0

02 мар 11:05
Янгиликлар

Бошқалар

Мақсад-манзилига интилган ҳамда бугун таваллуд айёмини нишонлаётган устоз!

Жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида кенг оммалашишида, хусусан миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли курашни ривожлантиришда Наманган вилоятининг Уйчи тумани полвонлари, жонкуяр мураббийларининг ҳам алоҳида ўрини бор.

Уйчи туман 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги спорт турлари қаторидан белбоғли кураш ҳам мустаҳкам ўрин олган бўлиб, мазкур спорт туридан 172 нафар ўғил-қизлар маҳоратини ошириб келмоқда. Тажрибали ва жонкуяр мураббий Бахтиёр Турғунпўлатовнинг гуруҳида машғулотларга зўр бераётган 36 нафар спортчи-ўқувчиларнинг кўпчилиги чемпион ва совриндорлар саналишади. 

2006 йилдан буён белбоғли кураш бўйича ёшларга устозлик қилиб келаётган Б.Турғунпўлатов устози Неъматжон Тўйчиевдан ўрганган белбоғли кураш сирларини бугун ўз шогирдларига зўр иштиёқ билан ўргатиши натижасида юз эллик нафардан зиёд шогирдлари Ўзбекистон чемпионатларининг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган. Йигирмага яқин шогирдлари Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари саналади. 

Асадбек Маматалиев, Жамолиддин Неъматуллаев, Акрамжон Махаматалиев, ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Ўрайимов, Гулнора Нурмаматова сингари иқтидорли шогирдларидан бугун устознинг умиди катта. Шогирдлари орасида Зебо Носирова 2018 йил декабрь ойида Россиянинг Қозон шаҳридаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган, ўтган йили август ойида Олмалиқ шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида (48 кг.да) Мохигул Ибрагимова ҳам олтин медалга сазавор бўлган.  

Шунингдек, Абдулаҳат Носиров 57 кг. да иккинчи, Дурдона Мирзамаҳмудова 70 кг. да учинчи ўринни банд этишган. Бундан ташқари Муроджон Ҳамидов, Сарвар Тўхтасинов, Абдуқаҳҳор Аҳмаджонов, Анвар Қутбиддинов, Мухтор Аҳмаджонов, Ҳилола Носирова, Зилола Хабибуллаева, Ўғилхон Аҳмедова, Гавхарой Мирзамаҳмудова каби шогирдлари ҳам жаҳон чемпионатларида кучли учликдан жой олишган.  

“Халқ таълими аълочиси”, белбоғли кураш бўйича олий тоифали мураббий, миллий тоифадаги ҳакам Бахтиёр Турғунпўлатов эсини таниганидан бери белбоғли курашга ошно. Бир пайтлар кураш давраларида ҳайқириб кураш тушган, кўп бор ғолибликни тантана қилган, рақибларига қўллаган усуллари белбоғли курашга безак бўлгудай ярашганини кўпчилик мухлислар яхши эслашади.

Бахтиёр полвоннинг отаси Юсуфжон Қодиров ҳам ёшлик чоғларида эркин кураш билан шуғулланиб, республика ва халқаро мусобақаларда кўп бор совринларни қўлга киритганини кўпчилик яхши эслайди. Кейинчалик шу спорт туридан ёшларга устозлик ҳам қилган. Ҳозирда Уйчи туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

Миллий белбоғли курашни нафақат мамлакатимизда кенг оммалашиши, балки Осиё ва жаҳон миқёсидаги спорт ўйинларида ҳам доим белбоғли кураш сўзи янграшини, шогирдлари халқаро мусобақаларда биринчи бўлиб, ЮРТни улуғлаши Бахтиёр полвоннинг мақсад-муддаоси саналади.

Дарвоқе, умрини спортга бағишлаган Бахтиёр Турғунпўлатов 1987 йил 2 мартда Уйчи туманида туғилган. Демак, бугун унинг туғилган куни. Табриклаймиз. Мақсад манзилларига етишида биз ҳам тилакдошмиз!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг