UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20ПСЖ оғир жароҳат олганига қарамай, Кварацхелия билан шартномани 2032 йилгача узайтирмоқчи 0 19:33Хирн: "Дана Уайт ва UFC Фьюри — Жошуа жангини ташкил қилмайди" 0 18:44Сехудо Стерлингни Пётр Яндан устун қўймоқда 0 17:53Волкановски Жастин Гэтжига камаридан воз кечишни таклиф қилди 0 17:02Каррик: "Мен айбни тўлиқ ўз зиммамга оламан" 0 16:16Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда 0 15:20Теремоанани Жалолов билан эҳтимолий жангдан огоҳлантиришди 0 14:43Дю Плесси жамоаси Анкалаев билан жанг таклифини рад этган 0 13:56МЮ сардори кечаги мағлубиятдан сўнг мураббийлар штабини кескин танқид қилди 0 13:44Ислам Махачев Ўзбекистонга келади 0 13:13Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш юз берди. Разамбек Қозоғистонга бормайди! 0 12:21Шоҳжаҳон Эргашев чақирувларга жавоб қайтарди 0 11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0

24 апр 16:04
Янгиликлар

Бошқалар

Маррани баланд олган қаршилик спортчилар

Теглар :  ҚашқадарёҚарши
Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига муносиб номзодларни тайёрлашда, ёшларни спортга жалб этиб, қобилиятларини шакллантиришда, уларни чемпионлик сари етаклашда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўрни беқиёс.

Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида (директори Абдулатиф Раҳимов) ҳам истеъдодлар камол топмоқда. Ҳозирда марказда кураш, эркин кураш, дзюдо, юнон-рум кураши, енгил атлетика, оғир атлетика, камондан ўқ отиш, футбол, бокс, сузиш, каратэ, таэквондо WT, академик эшкак эшиш, волейбол, велоспорт, пара дзюдо, пара енгил атлетика, пара таэквондо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг турлари бўйича 457 нафар спортчи-ўқувчи 68 нафар малакали мураббийлар қўл остида таълим-тарбия олишмоқда.

Марказда ўзлари танлаган спорт турларидан мунтазам машғулотларда иштирок этаётган ўғил-қизлар мамлакат миқёсидаги беллашувларда етакчилар қаторида бўлиб, ҳатто миллий терма жамоалар сафида халқаро мусобақаларнинг шоҳсупаларидан ўрин олишга ҳам муваффақ бўлишмоқда.  

Марказ спортчи-ўқувчилари республика миллий терма жамоаларининг асосий таркибига аъзолик статистикага эътибор берадиган бўлсак, йилдан йилга ўсиш кузатилаётганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. 

Мисол учун, 2024 йилда миллий терма жамоалар таркибига 118 нафар спортчилар қабул қилинган бўлса, 2025 йилда 145 нафарни ташкил этган. Жорий йилда эса бу кўрсатгичларни янада ошириш мақсад қилинган. Машғулотларга зўр бераётган спортчи-ўқувчиларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам таҳсинга лойиқ дейиш мумкин.  

Биргина ўтган 2025 йилда спортчилар мамлакат, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда иштирок этиб, 379 та олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Марказ мутахассисларининг таъкидлашича жорий йилги натижалар салмоғи янаям кенгайишига ҳаракат қилинмоқда.

Бундай юқори натижаларга эришида марказда меҳнат қилаётган мураббий-ўқитувчиларнинг жонкуярлиги, талабчанлигида дейиш мумкин. Марказда мутахассислар иштирокида ҳар бир спорт тури бўйича режа асосида ютуқ ва камчиликлар таҳлили, номдор спортчи ва мураббийлар иштирокидаги мастер класслар спортчи-ёшларнинг ижобий натижалар кўрсатишига туртки бўлаётгани бор гап. 

Шунингдек, Қарши ОПСТТМда маънавий-маърифий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналиш бўйича директор ўринбосари Ҳабибулло Худойназаровнинг таъкидлашича, ёш спортчиларнинг нафақат жисмоний, балки маънавий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларда ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва юрт тарихига даҳлдорлик туйғусини яна юксалтириш асосий вазифа - бош мақсад саналади.

Бу борадаги амалга оширилаётган ишларни ҳам таҳсинга лойиқ дейиш мумкин. Жумладан, Наврўз байрами муносабати билан юқори савияда сумалак сайли ташкил этилиб, бунинг доирасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича беллашувлар ўтказилиши қадриятларимизнинг қадр топаётганидан далолат.

Марказ томонидан ўтказилаётган яна кўплаб бу каби маънавий-маърифий тадбирларни мисол келтириш мумкин. Юртимизнинг диққатга сазовор, маданий меросларимиз мавжуд тарихий жойларга сайёҳатлар уюштирилаётгани айни ҳақиқат. 

Бир сўз билан айтганда, бугун Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олаётган спортчи-ўқувчилар яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб, машғулотларга зўр беришмоқда. Бирон бир мусобақага бордими, албатта, соврин-медалсиз қайтмаётганлиги ва катта спорт сари дадил қадам ташлаётгани рост. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг