05 мар 08:25
Янгиликлар
Теннис

Маррей Дубайда фаолиятидаги 45-совринини қўлга киритди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Энди Маррей БААнинг Дубай шаҳрида якунланган нуфузли турнир ғолибига айланди.
Британиялик теннисчи ATP 500 сериясидаги ушбу турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида испаниялик Фернандо Вердаско билан тўқнаш келди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Бир соату 13 дақиқа давом этган баҳсда Маррей 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Бу Эндининг фаолиятидаги 45-соврин бўлди.
Ҳавола :
Фикрлар