30 июл 09:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэйвезер ўз жамоасига МакГрегорни нокаут қилган спортчини таклиф қилди
МакГрегорга қарши бўладиган жангда Флойд Мэйвезерга Нейт Диаз ёрдам беради.
Америкалик боксчи Флойд Мэйвезер Конор МакГрегорга қарши тайёргарлик учун Нейт Диазни жамоасига таклиф қилди.
Маълум бўлишича, UFC жангчиси тўқнашув вақтида боксчининг бурчагида бўлади.
Бунгача Нейт Диаз ва Конор МакГрегорлар октагонда икки маротаба тўқнаш келганлар. 2016 йилнинг мартида Диаз МакГрегорни нокаутга учратганди. Ярим йилдан сўнг бўлиб ўтган реваншда эса Конор ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилган.
Ҳавола :
Манба : TMZ
Фикрлар