UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0

13 июл 17:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэйвезер ва МакГрегор иштирокидаги иккинчи матбуот анжуманида нималар бўлди?

Торонтода боксчи Флойд Мэйвезер ва ММА жангчиси Конор МакГрегорлар ўртасидаги жангга бағишланган иккинчи матбуот анжумани ташкил қилинди.


Кеча биринчи матбуот анжумани Лос-Анжелесда бўлиб ўтганди.

Олдинда яна иккита: Нью-Йорк ва Лондонда бўлиб ўтадиган мана шундай шоу кечаси кутиб турибди.

Иккала спортчи ҳам анжуман давомида шоу ташкил қилиб беришди. Ирландиялик спортчи эса ҳаттоки мухлислари орқали Мэйвезерни ҳақорат қилишга ҳам муваффақ бўлди.



Бундан ташқари МакГрегор америкалик боксчини 12 ёшли болага тенглаштириб, уни устидан кулди: "Мэйвезер, 40 ёшдасан. Ёшингга мос кийиниб юрсангчи", - дейди у.



Ўз ўрнида, Флойд ҳам бўш келгани йўқ: "Агар сен ғалабангга шунчалик ишонаётган бўлсанг, ўз гонорарларингни ўртага қўй".




Кейин эса Мэйвезер МакГрегорга Ирландия байроғини берди.




Сўнгра, Лос-Анжелесда бўлганидек "кўз ўриштириш" маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Ҳар иккала спортчи ҳам ушбу иштироки учун 100 миллион доллардан гонорар олиши белгилаб қўйилга.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 июл 13:18:58
Sulaymon
Xuddiki uyishtirilgandek )
   
14 июл 13:08:14
Jabborov Jahongir
Meyvezer yutadi baribir,Konor tuzukroq zarba berolmasa ham kerak
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг