17 авг 09:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мейвезер vs Макгрегор. Жангда қандай қўлқоплардан фойдаланилиши маълум
Невада штати Атлетик комиссияси Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасида ўтказиладиган жангда одатдагидан кичикроқ ва юмшоқроқ қўлқоплардан фойдаланишга рухсат берди.
26 август куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган шоуда спортчилар 8 унцли қўлқопларда жанг қилишади. Одатда 69,85 кг вазн тоифасидаги боксчилар 10 унчли қўлқоплардан фойдаланишади.
Эслатиб ўтамиз,
Флойд Мейвезер ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 26 август куни АҚШнинг Невада
штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар