UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Царукян Чимаевнинг ғалабаси учун миллион доллар тикмоқчи 0 12:17Неймар узоқ муддатга четлатилиши мумкин 0 11:56UFC 329 турнири Халқаро жанглар ҳафталигинининг асосий воқеаси бўлади 0 11:35Япония дзюдо терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун якуний таркибини мусобақа стартидан олти ой олдин эълон қилди 0 11:14Боксчиларимиз Туркиядаги нуфузли турнирда биринчи бўлишди 0 10:53"Манчестер Сити" ва "Барселона" ўзаро футболчи алмашиши мумкин 0 10:32Бугун юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди (Жуфтликлар) 0 10:11"Номзодлар турнири". Синдаров тарихий натижа билан биринчи даврани якунлади 0 09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0

08 янв 11:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мигель Котто: “Агар Канело жанг қилишни истаса, мени қаердан топишни билади”

25 февраль куни АҚШнинг Техас штати Фриско шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жангида 4та вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мигель Котто (40-5, 33КО) америкалик 32 ёшли Жеймс Кирклендга (32-2, 28КО) қарши рингга кўтарилади.

Пуэрторикалик 36 ёшли Коттонинг айтишича, агар у Жеймсни мағлубиятга учрат олса, унинг кейинги рақиби катта эҳтимол билан мексикалик Сауль “Канело” Альварес бўлади.

“Агар Канело жанг қилишни истаса, мени қаердан топишни жуда яхши билади. 2015 йил ўтказган жангимизда мен ғалаба қозонган эдим. Ҳакамлар эса мендан ўша ғалабани тортиб олишганди”, — деди Котто.

Маълумот учун, 2015 йилнинг ноябрь ойида Сауль “Канело” Альварес очколар ҳисобига кўра Коттони мағлубиятга учратганди. Мигель айнан ўша аламли мағлубият учун реванш олишни истаяпти. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг