UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

29 ноя 18:02
Янгиликлар

Бошқалар

Миллий олимпия қўмитасида Жанубий Кореялик гольф мутахассиси билан учрашув ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Токио 2020 Олимпия ўйинларига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларида юртдошларимиз ватанимиз учун янги бўлган спорт турларидан ҳам лицензия қўлга киритишни мақсад қилганлар. Жумладан, гольф ҳам ана шундай спорт турлари тоифасига киради. Чунки, ўзбекистонлик спортчилар бунгача гольф бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмаганлар.

Бугун, 29 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов гольф бўйича Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахассис Янг Чан Гук билан учрашди. Сир эмаски, мазкур юрт гольф бўйича жаҳонда етакчи мамлакатлар қаторида эътироф этилади. Ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилди.

«Авваламбор, Ўзбекистонга хуш келибсизлар! Мамлакатимизга Жанубий Кореядан ҳам гольфчилар келиб туришади. Чунки, бизда мазкур спорт тури учун база бор. Биз бундан самарали фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ҳам гольфни ривожлантирмоқчимиз. Тан олиш лозим, спортнинг ушбу тури юртимизда у қадар ривожланмаган. Гольф оммавийлиги бўйича Жанубий Корея анча юқори поғоналарда туради», – деди МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида меҳмон ҳам ҳамкорлик қилишдан хурсанд эканлигини, гольф Ўзбекистон учун мос келувчи спорт турилиги ҳақида гапирди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик ўрнатиш, Ўзбекистонда гольфни ривожлантириш, Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистоннинг лицензия қўлга киритиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек келишувга кўра, яқин кунларда ўзбекистонлик ёш гольфчилар Жанубий Кореяга бориб, ўз малакаларини оширадилар.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонга эсдалик совғасини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг