UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0

02 окт 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Миразизбек Мирзахалиловни ҳакамлар "қарори" эвазига ютган Шумков: "Ғалабамга шубҳам йўқ эди"

Россиялик боксчи, ярим енгил вазнда IBA чемпионлик камарини қўлга киритган Всеволод Шумков сўнгги жанги ҳамда кейинги режалари ҳақида гапирди.

У 28 сентябрь куни Боку (Озарбайжон) шаҳрида ўтказилган IBA Чемпионлар оқшоми турнирининг марказий жангида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалиловни ҳакамларнинг ғаройиб қарорлари эвазига мағлуб этган эди. 

"Жангдан кейинги ҳис-туйғулар? Жанг олдидан ва жанг давомида жуда кўп ишладим, тактика рақибга яққол мослаштирилгани учун ғалабамга шубҳам йўқ эди. Мен ўзимнинг ғолиб деб эълон қилинишимни билардим. Менга жаҳон чемпиони камарини тақдим этишганида, албатта, бу жуда катта қувонч эди. Мен муваффақиятга эришганимдан фахрландим. Бу бутун фаолиятим давомида бир неча марта бошдан кечирган ақл бовар қилмайдиган туйғум.

Камарни қўлга киритганим учун берилган пуллар оиламга сарфланади. Мен квартирани тартибга соламан, яқинларимни саёҳатга олиб бораман ва келажак учун озгина сақлаб қўяман. 2025 йилда ҳаваскор боксдаги фаолиятимга эътибор қаратмоқчиман, чунки Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. Ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлиш - менинг асосий мақсадим! Лекин шу билан бирга, мен профессионал боксда танаффус қилмайман. Навбатдаги жангим 30 ноябрь куни бўлиб ўтади", деди Шумков.

Мирзахалилов эса аввалроқ, IBA раҳбари Умар Кремлёвга мурожаат қилиб, реванш талаб қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг