UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

09 ноя 15:50
Янгиликлар

Бошқалар

Муҳтарама 12 марта жаҳон чемпиони!

Теглар :  Муҳтарама
Греция пойтахти Афина шаҳрида тош кўтариш бўйича бўлиб ўтган баҳодирлар ўйинида кўп карра жаҳон чемпиони, юртдошимиз Муҳтарама Алиева ўз куч ва маҳоратини яна бир бор намоён этди.

Мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик, истеъдодли спортчилар қўллаб-қувватланаётгани самарасида халқаро спорт майдонларида опа-сингилларимиз эришаётган ютуқлар салмоғи йилдан-йилга ортмоқда.

Грецияда бўлиб ўтган баҳодирлар ўйини мусобақаларида Германия, Польша, Франция, Италия, Россия, АҚШ сингари жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатидан 100 дан ортиқ полвон ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларида 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган андижонлик Муҳтарама Алиева 16 килограмм оғирликдаги тошни “узун усул” (ердан елкага, елкадан юқорига, юқоридан елкага ва елкадан ерга)да 10 дақиқа ичида 105 марта кўтариб, энг юқори натижага эришди ва ўн иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

– Номдор ва кучли спортчилар иштирок этган мусобақада ғолиб бўлиш осон кечгани йўқ албатта, – дейди Муҳтарама. – Жиддий тайёргарлик ҳамда муайян тажриба ва маҳорат менга жуда асқотди. Якунда ғолиб бўлиб, Ўзбекистонимиз байроғини халқаро мусобақада яна бир бор баланд кўтариш шарафига муяссар бўлганимдан хурсандман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг