UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

30 апр 12:41
Янгиликлар

Шахмат

Мукофот жамғармаси 90 миллион сўмлик шахмат мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар бериб ўтганимиздек, халқаро шахмат академиясида олий лигада дона сураётган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди.

Соврин жамғармаси 90 миллион сўм бўлган (қиз болалар учун 30 миллион, ўғил болалар учун 60 миллион) мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Қизлар 11 тур ўйнашди. Мусобақа якунида Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова бир хил 8,5 очко жамғарди. Лекин ғалабалар сони Нилуфар (7 та) да  Умида (6 та) га нисбатан кўп бўлгани боис, унга 1-ўрин насиб этди. Баҳора Абдусатторова 3-ўрин билан кифояланди. Соврин жамғармаси 30 миллион бўлган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Ўғил болалар ўртасидаги соврин жамғармаси 60 миллион сўм бўлган чемпионат баҳслари 13 тур давом этди.  Мусобақа якунига кўра, ғолиблик ҳамда 20 миллион сўм Жавоҳир Синдаровга насиб этди. Кейинги ўринларни Жаҳонгир Воҳидов (12 миллион сўм) ҳамда Нодирбек Абдусатторов (8 миллион сўм) лар эгаллади.

Энди ғолиблар Нилуфар Ёқуббоева ва Жавоҳир Синдаров Халқаро шахмат федерациясининг Жаҳон кубоги баҳсларида иштирок этади.

Сайтимиз фотомуҳбири Алимурод Мамадаминов ушбу мусобақадан ажойиб суратларни тақдим этди:

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 апр 20:12:30
Ботир Мансуров
Хурматли Оламспорт. Бу шахмат мусобакаси угил-кизлар уртасида эмас, эркак ва аёллар уртасида утказилди. Илтимос тугирлаб куйинлар! Федерацияга этишни фойдаси йук, хатто улар хам "угил-кизлар" деб езиб етишибди)))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг