UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

01 сен 07:10
Янгиликлар

Футбол

Мураббий Месси, Неймар ва Мбаппенинг "Тулуза" билан ўйиндаги ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида гапирди

Теглар :  ПСЖ
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье Лига 1 доирасида "Тулуза"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.

"Бу муҳим ғалаба, чунки биз уч кун олдин "Монако"га қарши ўйинда икки очко йўқотгандик. Бизда ўйинлар бошланди ва "Тулуза"га қарши баҳс қийин бўлишини билгандик. Бу ажойиб, тартибли жамоа. Бироқ биз яхши ҳаракат қилдик ва кўплаб голли вазиятлар яратдик. 

Лео иккита самарали узатмани амалга оширди, Неймар клуб учун 109-голини урди, Килиан ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ўйинда кўплаб ёқимли вазиятлар бўлди. Ҳа, учрашув бошида ҳимояда баъзи муаммолар бўлди, аммо биз ўзимизга кела олдик. 

2:0 дан сўнг баъзи футболчиларни асраш учун ўзгаришлар қилдик. Форматни ўзгартириб, бошқа тизимга тушиб олиш учун ҳам бир неча дақиқа кетди, аммо биз шундан кейин яхши ўйнадик ва учрашувни назорат қилдик. Ғалабалар осонликча келмайди ва мен эришилган ютуқ билан футболчиларни табрикламоқчиман", - деди Галтье. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг