11 июл 13:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мурата 20 октябрь куни чемпионлик камарини ҳимоя қилади
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида WBA (Regular) чемпионлик камари соҳиби Риото Мурата ўз титулини 20 октябрь куни ҳимоя қилади.
Япониялик боксчининг чемпионлик жанги АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Бу маълумотни америкалик машҳур промоутер Боб Арум ҳам тасдиқлади. Арум ушбу жангнинг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.
Аввалроқ, Боб Арум Мурата ҳамда ўз мижози бразилиялик Эскива Фалькао ўртасида ўзига хос реванш жанги ташкил қилишни режалаштирган эди. Фалькао Лондон-2012 Олимпиадасининг финалида айнан япониялик боксчига имкониятни бой берганди.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар