UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси аниқ бўлди. У Манчестерда рингга кўтарилади 0 09:49Абдусатторов Titled Tuesday шоҳсупасида! 0 09:28Расман: Футболда инқилоб! Энди оғзини ёпиб ҳақорат қилган ва майдонни тарк этган футболчилар четлатилади 0 09:07Жек Делла Маддалена Ислам Махачевга қарши жангдаги мағлубияти сабабларини айтди 0 08:46Руслан Нурудинов катта саҳнага қайтмоқда 0 08:25Холмурод Нурматов Тошкентдаги ACA 203 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:04Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячисининг жамоадаги ҳикояси тугади 0 07:43Пимблетт UFC 329 турнирида рейтингдаги қўшниси билан жанг қилади 0 07:22"Агар Жавоҳир жаҳон чемпиони бўлса, мен у билан шахсан гаплашиб қўяман" 0 07:01La Bisbal D'Emporda. Биринчи ракеткамизда кутилмаган натижа 0 19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0

15 сен 17:07
Янгиликлар

Шахмат

Нафиса Мўминова: “Боку шахмат тарихидаги энг яхши олимпиадани ўтказди”

1-14 сентябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг икки терма жамоаси иштирок этди.

Рустам Қосимжонов бошчилигидаги эркаклар терма жамоамиз якунда 180 мамлакат ичида 39-поғонани эгаллашди. Нафиса Мўминова бошчилигидаги аёллар терма жамоамиз эса 140 давлат орасида 22-ўринни банд этишди. Биз шахмат олимпиадаси якунлангач Халқаро тоифадаги гройссмейстер Нафиса Мўминова билан суҳбатлашдик.

- Нафиса, шахмат олимпиадасидан қандай таассуротлар олдингиз?

- Бокуда бизни илиқ кутиб олишди. Меҳмонхона, мусобақа зали, овқатланиш, транспорт... ҳамма-ҳаммаси юқори савияда ташкил қилинган. Яхши натижа кўрсатиш учун ҳамма шароит бор эди.

- Боку шаҳри олимпиадани қандай ўтказди?

- Боку олимпиадаси ташкилотчилари шахмат тарихидаги энг яхши олимпиадани ташкил қиламиз деб ҳаракат қилишган эди. Шахсан мени фикримча улар бунинг уддасидан чиқишди. Мусобақа аъло даражада ўтказилди.


- Терма жамоамиз учун энг ажойиб ғалаба қайси бўлди? Энг аламли мағлубиятчи?
- Энг ажойиб ғалаба бу 11-турдаги ғалаба бўлди, деб ўйлайман. Словакия терма жамоасини 3,5-0,5 ҳисобида юттик. Охирги турда ғалаба жуда ҳам муҳим эди. Чунки, ундан олдинги турда биз аламли мағлубиятга учраган эдик. Голландия терма жамоасига қарши ўйинда мен тенг позицияни ютқазиб қўйдим ва шу туфайли жамоа 1,5:2,5 ҳисобида мағлуб бўлди.

- Аёллар терма жамоамиз сафида ким ўз имкониятидан юқорироқ даражада ўйнай олди деб ўйлайсиз?

- Сарвиноз Қурбонбоева анча яхши ўйин кўрсатди. Аксига олиб, Ирина, Гулруҳбегим ва Нодира ўзларини ўйинларини кўрсата олишмади.

- Нодира Нодиржонова бошқаларга қараганда камроқ ўйин ўтказди. Бу мураббий қарори эдими?

- Нодира фарзандли бўлди. Терма жамоага ҳам яқинда қайтди. Ҳали спорт формасини тиклашга улгурмади. Шунинг учун, ҳам мураббий уни бир нечта ўйинларда ўйнатмади.


- Шахсан сиз учун ўтган энг қийин баҳс?
- Энг қийин баҳс бу сўнгги турда бўлди. Чунки, мен ҳам профессионал шахматдан маълум муддат узоқлашганман. 2 йилдан бери олдингидек мунтазам турнирларда қатнашмаяпман. Бу турнирда ҳамма ўйинларда қатнашдим ва юқорида айтганимдек, 10-турга келиб чарчоқми ёки охирги пайтлар ўйин амалиёти йўқлигиданми теппа-тенг позицияни ютқазиб қўйдим. Бу менга жуда ҳам ёмон таъсир қилди. Ўйиндан кейин тренерга мени охирги турда алмаштиришларини сўрадим. Лекин, ўйнашим кераклигини айтишди. Кучларни тўплашга тўғри келди. Ўйин ҳам қийин кечди. Рақибим ҳам, мен ҳам хато қилдик. Охирида дуранг билан тугади.

- 7-сараланган Польша терма жамоаси кумуш медалларга эга чиқди. Улар қандай қилиб сенсация қайд этди деб ҳисоблайсиз?

- Польша терма жамоасининг бу натижасини мен сенсация деб қабул қилмадим. Чунки, Польша терма жамоаси ҳар доим кучли терма жамоалардан бири бўлиб келган. Бу сафар жамоадаги барча яхши ўйнади ва юқори натижа қайд этилди.


- Эркаклар терма жамоамиз ҳақида фикрларингиз қандай?
- Эркаклар терма жамоасининг Германия терма жамоаси устидан қозонган ғалабасини айтиб ўтишим керак. Умуман олганда эркаклар терма жамоамизда ҳам ўйин амалиёти етишмаслиги сезилиб қолди.

- Кейинги режалар ҳақида ўртоқлашинг. Қандай мусобақаларда иштирок этасиз?

- Бу йил охиригача мусобақалар билан боғлиқ ҳеч қандай режа йўқ. Шахмат мактабимиз бўлган "Sky-chess"даги ўқувчилар кутишяпти. Асосий эътибор мактабга қаратилади.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг