UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

16 янв 09:35
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" бу сафар Руминия клубини мағлуб этди

Кеча "Насаф" жамоаси Туркиядаги йиғини чоғида яна бир назорат учрашувида майдонга тушди.

Анталиядаги бугунги учинчи назорат учрашувида “Насаф” Руминиянинг “Ботошани” клуби билан куч синашди.

Тенг курашлар остида кечган учрашувда "Насаф" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Голни тўпурар ҳужумчи Драган Черан киритди. Тезкор ташкил этилган қарши ҳужумда Дониёр Нарзуллаев тўпни Драган Черанга  ошириб берди. Черан бу вазиятда дарвозани бехато нишонга олди.

Бундан аввалги назорат учрашувларида “Насаф” Кипр ва Озарбайжон клублари устидан ҳам шундай ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Кечаги назорат учрашувида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Нажмиддин Нормуродов (Акмал Шораҳмедов), Дониёр Нарзуллаев (Ғолиб Ғайбуллаев), Шароф Муҳитдинов, Одил Ҳамробеков (Азизжон Ғаниев), Баҳром Абдураҳимов (Бобир Абдухолиқов), Ислом Рашидхонов (Ислом Кенжабоев), Дилшод Хушбаков (Сирожиддин Қўзиев), Драган Черан.

"Насаф" навбатдаги назорат учрашувини бугун Озарбайжоннинг яна бир клуби “Сумгаит” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг