UZ

Сўнгги янгиликлар

02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 00:41UFC Paris: Нурсултон Рўзибоев ва бошқалар. Асосий кард жангларидан ОНЛАЙН 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0

11 авг 23:01
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" ўз уйида 60та ўйиндан сўнг яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон Суперлигасининг 21-турини ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, йирик 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Айтиш мумкинки, бу "Насаф" учун умуман кутилмаган мағлубият бўлди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Насаф" сўнгги бор 2014 йилнинг 15-турида ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлган экан. Ўшанда Тошкентнинг бошқа бир клуби "Локомотив" Қаршида мезбонлар устидан 5:2 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан сўнг "Насаф" ўз майдонида бешта ўйин ўтказиб, тўрт бор ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган. Жамоа 2015 йил ўз майдонида 15та ўйин ўтказиб, иккита ўйинда ютқазиб қўйган: "Пахтакор" (0:1) ва "Металлург" (0:1). 2016 йил эса "аждарлар" ўз уйларида битта учрашувда мағлуб бўлишган: "Локомотив" (1:2). Ўтган йил ҳам жамоа фақат битта учрашувда имкониятни бой берди: "Бунёдкор" (0:1). Демак, 2:5 ҳисобидан кейин "Насаф" олий лигада 50та ўйин ўтказишга улгурганди.  

Бу мавсум ҳисобидан бугунги ўйин "Насаф"нинг ўз майдонидаги 11-баҳси бўлди. Бунгача ўтказилган 10та беллашувнинг учтасида "Насаф" ютқазиб қўйди: "Сўғдиёна" (1:2), "Пахтакор" (2:3) ва АГМК (0:2). Бугунги ўйиндан кейин уйдаги мағлубиятлар сони тўрттага етди ва шундай қилиб Қаршидаги 60та учрашувдан сўнг "Насаф" яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг