UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0

30 сен 20:10
Янгиликлар

Футбол

“Насаф” ўз уйида “Металлург”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Бундан бир неча дақиқа аввал олий лиганинг 24-туридан ўрин олган “Насаф” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтди.

Қаршидаги ўйининг 4-дақиқасида чап қанотдан Баҳром Абдураҳимов узатиб берган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

9-дақиқада Сайдулла Раҳматовнинг чап қанотдан жарима майдончасига ҳаволатиб узатиб берган тўпини Черан ўткир бурчак остида дарвозага йўллади - 2:0.

68-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг ажойиб “рейд”идан кейин Ҳикмат Ҳошимов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этди -3:0. Учрашув мана шу ҳисоб билан ўз якунига етди.

ЎзПФЛ, 24-тур. 30.09.2016

“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 3:0

“Марказий” стадион. 4116 томошабин

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент), Дониёр Сайлавов (Тошкент), Игорь Гормашев (Тошкент)

Голлар: Драган Черан, 4 - 1:0, Драган Черан, 9 - 2:0, Ҳикмат Ҳошимов, 68 автогол - 3:0.

“Насаф”: Элдорбек Суюнов, Мақсуд Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Огнен Красич (Дилшод Хушбаков, 84), Фозил Мусаев, Сайдулло Раҳматов, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан (Азамат Алланиёзов, 76).

“Металлург”: Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нуъмонов (Фарҳод Намозов, 70), Фарруҳ Шотурсунов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 73), Давронбек Каримқулов, Муроджон Тошматов, Шерзод Жалилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саиджон Абдужабборов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг