UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

13 окт 06:45
Янгиликлар

Футбол

Неймар Мессини ортда қолдириб, энг яхши бўлди

ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар КОНМЕБОЛ минтақасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг энг яхши футболчиси бўлди.

Унинг саралаш давомидаги "InStat Index" статистик маркази бўйича кўрсаткичи 366 баллни ташкил этди. Иккинчи поғонадан Лионель Месси (Аргентина) жой олди - 354 балл. Учинчи ўрин эса 315 балл тўплаган Алексис Санчес (Чили)га насиб этди.


Шунингдек, Неймар энг кўп зарба берган футболчи ҳам бўлди. ПСЖ форварди 90 дақиқа давомида дарвоза томон ўртача 4.3тадан тўп йўналтирган. Месси эса 3.7тадан зарба йўллади. 

Бундан ташқари, рақибни алдаб ўтиш борасида ҳам Неймарга етадигани топилмади (256 - ўртача 90 дақиқада 17.8 маротаба алдаб ўтиш). Бразилия терма жамоасининг бу борадаги бир ўйинга ўртача кўрсаткичи 47.1. 

Неймар ўзига нисбатан ишлатилган қўполликлар борасида ҳам етакчи (80 - 90 дақиқада ўртача 5.6та қўполлик). Бу борада Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо иккинчи бўлди (саралаш давомида 52 бор).


Аргентина терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Николас Отаменди бўлди. У рақибдан тўпни олиб қўйиш борасида етакчилик қилди (123 - 90 дақиқада ўртача 7.8та олиб қўйиш). Шунингдек, Отаменди ҳимояда яккакурашларни ютишда ҳам энг яхши кўрсаткич қайд этди (168 - 90 дақиқада ўртача 10.6та).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг