UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Таэквондо. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга бўлди 0 18:05Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгармоқда, “Насаф” ҳам мусобақада қатнашиши мумкин 0 17:43"Менга локацияни юборинг". Анкалаев UFC'га мурожаат қилди 0 17:17Тайсон Фьюри: "Жошуа билан жанг учун шартнома имзолаганман" 0 16:40Пауло Коста: "Агар UFC хоҳласа, камар учун 93 кг.да қоламан" 0 16:16Ўзбекистоннинг U-17 Осиё Кубогига борадиган таркиби аниқ 0 15:39Жон Жонс: "Мен ёмондан кўра кўпроқ яхши инсонман" 0 15:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг қозоғистонлик рақибга қарши янги жанг санаси расман маълум қилинди (ПОСТЕР) 0 14:56UFC рейтинги. Богдан Гусков икки поғона пастлади, Пауло Коста ундан юқорига жойлашди 0 14:26Ана холос! "Пахтакор" Аҳмедов шарафига "музлатилган" рақамни ёш дарвозабонига берди 0 14:02Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0 13:38Пауло Коста: "UFC билан шартнома бўйича охирги жангим қолди" 0 13:16"Анкалаев кейинги даъвогар бўлиши керак" - Камару Усман 0 12:45Ҳарри Кейн топ-5 лигаларда рекордни такрорлади 0 12:19Флойд Мейвезерга нисбатан 105 минг долларлик даъво аризаси киритилди 0

26 апр 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нодиржон Мирзаҳмедовнинг финал жанги ҳақидаги фикри

Хабар берганимиздек, бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳал қилувчи финал жанглари ўтказилади.

Жами 10 та вазн тоифасида ўтказиладиган финал жангларининг 5 тасида ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилишади. Финал жангларини ҳамюртимиз Нодиржон Мирзаҳмедов бошлаб беради. -49 кг вазн тоифасидаги вакилимиз ҳиндистонлик Дипакка қарши рингга кўтарилади.

“Ярим финалдаги жангим яхши кечди, деб ўйлайман. Сабаби, нафақат бугунги жанг, балки бутун турнир учун мураббийларим Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, Бекзод Ҳидиров, Тўлқин Қиличев билан тайёргарликни аъло даражада олиб боргандик. 

Маълумки, ярим финалда кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Тўғри тактика эвазига ғалаба қозондим. Ярим финалдаги рақибим билан бундан аввал ҳам жанг қилганман. Қирғизстонда ташкил этилган турнирда у билан тенгма-тенг жанг олиб боргандим, лекин ўшанда ҳакамлар унинг қўлини кўтаришганди. Ўша мағлубият учун реванш олишга эришдим.

Энди финалда ҳиндистонлик боскчи билан жанг қиламан. У билан аввал рингда тўқнаш келмаганман. Шундай бўлсада, рақибимнинг Осиё чемпионатидаги иштирокини кузатиб бордим. Мураббийларим билан керакли тактикаларни ишлаб чиқиб, Дипакни ҳам мағлуб этишга ҳаракат қиламан”, - деди Мирзаҳмедов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 апр 10:03:14
Boks boks
Ниятинг кабул булсин укам имканияттан пойдаланиш керак кудокаласа жч олимп турибди олдингда олга Узбекистон 5 та олтин кутамиз
   
26 апр 10:03:14
Boks boks
Ниятинг кабул булсин укам имканияттан пойдаланиш керак кудокаласа жч олимп турибди олдингда олга Узбекистон 5 та олтин кутамиз
   
26 апр 10:03:14
Boks boks
Ниятинг кабул булсин укам имканияттан пойдаланиш керак кудокаласа жч олимп турибди олдингда олга Узбекистон 5 та олтин кутамиз
   
26 апр 09:54:08
Boks boks
Ха тугри ука ниятинга етинг
   
26 апр 08:58:26
Angren.
Ниятинга ет укам. Узбекистон шанини химоя килиш хаммага хам насиб килурмиди. Имкониятдан фойдаланиш керак.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг