27 июн 13:44
Янгиликлар
Дзюдо
Номдор рақибларини мағлуб этган Шаҳрам Аҳадов Qingdao Grand Prix 2026 турнири финалида!
Хитойнинг Циндао шаҳри мезбонлик қилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги саралаш баҳслари якунига етиб, кечки финал блокида медаллар учун татамига чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди.
Қувонарлиси, улар орасида Шаҳрам Аҳадов ҳам бор. -73 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз иккинчи даврадан баҳсларга киришди ва бу босқичда финляндиялик Вальттери Олинни мағлубиятга учратди. Учинчи даврада қозоғистонлик Бахитжан Абдураҳмановни таслим этган Аҳадов 1/4 финалда туркиялик Билал Чилоглудан устун эканини амалда исботлади. Ярим финалда БАА шарафини ҳимоя қилаётган Маҳмадбек Маҳмадбеков мағлуб этилди.
Энди бухоролик дзюдочимиз ҳал қилувчи финал беллашувида япониялик Тацуки Ишиҳарага қарши татамига чиқади. Шаҳрам Аҳадовга олтин медаль учун кечадиган баҳсда ғалаба ёр бўлсин!

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар