UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

06 июл 11:34
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович "Уимблдон"даги 100-ғалабасини қўлга киритди

Дунёнинг олтинчи ракеткаси Новак Жокович "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг тўртинчи давра иштирокчисига айланди.

Сербиялик юлдуз учинчи даврада ATP рейтингида 49-ўринни эгаллаб турган ватандоши Миомир Кецмановични 6/3, 6/0, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб йириклашди - 4:0. 

Бир соату 50 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 16, Кецманович 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Брейклар бўйича устунлик 6 га 1 кўринишида ғолиб теннисчи томонида бўлди. Жокович Уимблдон кортларидаги юбилей 100-ғалабасини тантана қилди. Аввалроқ бундай натижага швейцариялик Рожер Федерер ва америкалик Мартина Навратилова эришганди. 

Энди Новак Жокович 1/4 финал йўлланмаси учун австралиялик Алекс Де Минаурга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг