23 фев 13:43
Янгиликлар
Футбол
"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ла Лига 25-турида "Реал"нинг "Осасуна"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа иккинчи голнинг тўғрилигига шубҳа билдирган эди.
«Бу "тоза" пенальти эди, VAR томонидан тайинланган, иккинчи гол офсайддан урилмаган. Мен муаммо кўрмайман, бу сафар шикоят қилмасинлар. Осон ўйинлар бўлмайди. "Осасуна" — кучли жамоа", — деди Лапорта.

Ҳавола :
Фикрлар