UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

23 фев 16:52
Янгиликлар

Теннис

Камилла Раҳимова АҚШ, Полина Кудерметова эса Туркиядаги турнирда қатнашади

Теннис бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Камилла Раҳимова ва Полина Кудерметова кичик танаффусдан сўнг яна кортга қайтмоқда.

Камилла АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳрида старт олган WTA 250 турнирида ўз омадини синаб кўради. Ҳамюртимиз мусобақа асосий тўрининг илк босқичида Венгрия вакиласи Анна Бондар билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс 23 февралдан 24 февралга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланиши белгиланган.

Маълумот учун, 24 ёшли Камилла Раҳимова WTA рейтингида 92, 28 яшар Анна Бондар эса 65-ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон рейтингида 148-ўринни банд этиб турган вакиламиз — Полина Кудерметова эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказиладиган "Челленжер" туркумидаги мусобақада қатнашади. 22 ёшли Полинага дастлабки босқичда украиналик Олександра Олиникова рақиблик қилади. 25 яшар Олиникова ҳозирда WTA рейтингида 71-поғонада бормоқда. Нимчорак финал йўлидаги мазкур беллашув эртага соат 13:00 да старт олиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг