UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

03 апр 15:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон бокс федерациясининг мурожаати

Барчага маълумки, жорий йилнинг 16-27 апрель кунлари Бангкок шаҳрида (Таиланд) бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қайд этиш лозимки, Осиё чемпионати қитъамиз миқёсидаги энг нуфузли мусобақа ҳисобланиб, ушбу чемпионатда эркаклар ва аёллар терма жамоамиз вакиллари  10 та вазн тоифасида рингга кўтарилишади.

Ушбу қитъа биринчилиги боксчиларимиз учун навбатдаги нуфузли мусобақаларга, жумладан, 2019 йилнинг сентябр ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатига  муносиб тайёргарлик кўриш, рақибларни ўрганиш ва албатта Осиёда ўзбек боксининг етакчилардан бири эканлигини яна бир маротаба исботлашга хизмат қилади. 

Куни кеча ушбу мусобақа юзасидан интернет сайтларида эълон қилинган информацион хабарлар Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ёки федерация мутассадилари билан келишилмаган ҳолда тарқатилганлиги сабабли, кенг жамоатчилик ўртасида турли ҳил баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. 

Ҳурматли ҳамкасблар! Келгусида юқорида қайд этилган нуфузли мусобақалар олдидан расмий маълумотларни Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати билан келишган ҳолда тарқатилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар, хусусан ватанимиз спорти байроқдори саналмиш боксни оммага  кенг ёритилишида қилаётган кенг кўламли меҳнатингиз учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Шу билан бирга, Ўзбекистон бокс федерацияси эшиклари ОАВ ходимлари учун доимо очиқ эканлигини маълум қилади.


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 апр 16:44:04
Jalol Axmedov
unda federatsiya madbuot hizmati ham tezkorroq ishlasa yaxshi bolatdi
   
03 апр 15:57:10
Bek
Демак кеча Осиё чемпионатида қатнашадиган таркиб юзасидан берилган маълумот дезинформация бўлиб чиқаяптими?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг