UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

07 дек 11:55
Янгиликлар

ЎФФ 14 декабрь куни 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади

Теглар :  ЎФФ
Шу йилнинг 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади. Жумладан, 

“Йилнинг энг яхши футболчиси”

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”

“Йилнинг энг яхши мураббийи”

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”

“Йилнинг энг яхши футзалчиси”

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси”

“Йилнинг энг яхши клуби”

“Энг яхши футбол академияси”

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”

“Fair Play” соврини

“Ёшлар лигаси ғолиби”


Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлашини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчилар чиқиш қилади.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг