UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

01 окт 17:50
Янгиликлар

Футбол

ЎФФ президенти БАА Футбол Уюшмаси раҳбарияти билан учрашди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Дубайда Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва БАА футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари Футбол Уюшмалари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, икки мамлакат ёшлари орасида футболни янада оммалаштириш учун амалга оширилиши кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат олиб бордилар.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Абдулла Носир ал-Жунайбий ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.


Ушбу меморандум Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ва клубларига турли ёш тоифаларида ўртоқлик ўйинлари ва мусобақалар,ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш ва ўтказиш, икки мамлакат терма жамоаларининг мураббийлари ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, футбол, аёллар футболи, футзал,болалар-ўсмирлар футбол мактабларида фаолият олиб борадиган мураббийларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт медицинаси ходимларини ўқитиш ва малака ошириш курсларига юбориш каби катта имконият эшикларини очиб беради.

Умид Аҳмаджонов Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашувда БАА Футбол Уюшмасининг халқаро мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тажрибасини ўзлаштириш ҳақида гапирар экан, 2018 ва 2019 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2019 йилги Осиё Кубоги ташкилий қўмитасига бир гуруҳ ЎФФ мутахассисларини малака ошириш учун юбориш масаласини ҳам алоҳида муҳокама қилди.


“Ўзбекистон Футбол Федерацияси келажакда БАА каби ФИФА ва ОФК турнирларини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр бўлиши учун ҳам биз кадрлар тайёрлаш дастури доирасида ушбу масалага жиддий эътибор қаратдик”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “ЎФФда халқаро тажрибага эга мутахассислар бор, лекин биз ФИФА ва ОФК тадбирларини Ўзбекистонга олиб келмоқчи эканмиз, катта тажрибага эга мутахассисларни тайёрлаш бирламчи вазифага айланади. Шунинг учун ҳам Осиёнинг етакчи федерациялари билан ўзаро тажриба алмашинувига эришиш олдимиздаги катта вазифалардан бири ҳисобланади”.

Меморандум, шу билан бир вақтда, Ўзбекистон ва БАА футбол лигалари доирасидаги ўйинларга икки мамлакат ҳакамларини таклиф қилиш, халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ЎФФ ва БАА Футбол Уюшмаси ходимларининг ўзаро тажриба алмашишига имконият яратиб беради.

Таъкидлаш керакки, бу Умид Аҳмаджонов ЎФФга президент этиб сайланганидан бери хорижга амалга оширган иккинчи сафаридир. Бунгача Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, Ўзбекистон ФИФАнинг халқаро мусобақалари ва тадбирларига мезбонлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг