UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

29 апр 14:45
Янгиликлар

Теннис, Стол тенниси

Олимпиада қатнашчиси бўлган Кенжаев ITTF Challenge Open-2017 турнирида

Стол тенниси бўйича терма жамоамиз аъзолари - Зоҳид Кенжаев, Ольга Ким, Исломбек Султонов ва Камила Халикова шу кунларда Словениянинг Отошец ҳамда Хорватиянинг Загреб шаҳарларида ташкил этилаётган ITTF Challenge Open-2017 рейтинг турнирларида иштирок этишмоқда.

Бу ҳақда Хусан Насруллаев хабар бермоқда. Дунёнинг 250 нафар спортчиси қатнашаётган мазкур нуфузли мусобақалар Олимпия ўйинларига рейтинг очкосини тақдим этувчи турнир хисобланади.

ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев Словенияда бўлиб ўтаётган турнирнинг гуруҳ бахсларида франциялик Руиз Роменни 4:0, словениялик Новак Тиленни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, асосий даврага чиқди.


Асосий давра баҳсларида эса Хитой Тайпейи вакили Ли Чиа-Шенгни 4:2 ҳисобида енгди. Франциялик Броссиер Бенжаминга эса 3:4 ҳисобида ютқазган бўлса-да, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.


Маълумот учун, Ли Чиа-Шенг Жаҳон кубоги совриндори ҳисобланади. Бу натижаси билан Кенжаев кучли 32таликка кирди. Ольга Ким эса гуруҳ баҳсларида германиялик Ван Юанга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Болгариялик Эллиса Замфировадан 4:2 ҳисобида устун келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг