07 окт 08:22
Янгиликлар
Олти нафар боксчимиз Актауда чемпионлик учун рингга чиқади
Ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Кеча турнирда ярим финал баҳслари ўтказилиб, олтин медал учун рингга чиқадиган чарм қўлқоп усталарининг номи маълум бўлди.
Бугунги финал жангларида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси ҳам чемпионлик учун рингга чиқади. Жамоамиз сафида Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов сингари асосий таркиб чарм қўлқоп усталаримиз бор.
Мусобақанинг дастлабки куни -52 кг вазндаги ҳамюртимиз Фозилжон Абдумуродов мағлубиятга учраган эди. Кечаги ярим финал жангларида Мироншоҳ Ибрагимов (-49 кг), Муроджон Аҳмадалиев (-60 кг) ҳамда -91 кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов ҳам мағлубият аламини тотиб кўришди ва бронза медали билан кифояланишди.
Қолган боксчиларимиз Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов, Мадиёр Саидраҳимов, Исроил Мадримов, Отабек Холматов ва Баҳодир Жалолов рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди.
Фикрлар