UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

13 июн 10:13
Янгиликлар

Теннис

Омад туфайли асосий тўрга қўйилган Раҳимова Лондон турнирида 1/4 финалга чиқди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова Лондонда ўтаётган WTA 500 тоифасига кирувчи нуфузли турнирнинг чорак финал иштирокчисига айланди.

Вакиламиз мусобақанинг саралаш босқичи ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 54-ракеткаси, саралаш турнирида биринчи рақам остида таснифланган германиялик Татьяна Марияга мағлуб бўлганди. Шунга қарамай, у кейинчалик "лаки лузер" (омадли мағлуб) сифатида асосий тўрдан жой олди ва тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олди. 

Камилла Раҳимова кеча турнирнинг 1/8 финалида британиялик теннисчи, дунё рейтингида 160-ўринни эгаллаб турган Хэрриет Дартга қарши кортга чиқди. Икки соату 50 дақиқа давом этган учрашувда Раҳимова камбэк эвазига иродали ғалабага эришди - 5/7, 6/1, 7/5.  

Маълумот учун, бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. 2024 йили Цинциннати турнир саралашида кечган илк баҳсда Дарт уч сет натижасига кўра зафар қучганди. Кечаги учрашувда Дарт 5, Раҳимова 1 та эйс зарбани амалга оширди. Қўшхатолар мезбон теннисчида кўпроқ бўлди - 8 га 5. 

Бугун WTA рейтингида 78-ўринни эгаллаб турган Камилла Раҳимова 1/2 финал чиптаси учун яна бир британиялик теннисчи Эмма Радукануга қарши кортга чиқади. Дунёнинг 42-ракеткасига қарши баҳс бизнинг вақт билан соат 16:30да бошланади. Бу теннис маликаларининг ўзаро ўтказадиган илк учрашуви бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг