UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0

31 май 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ортис - Уайлдерга: Ё мен сени ўлдираман ёки бу ишни сен қиласан

Луис Ортис америкалик Деонтей Уайлдерни мағлуб этиб, WBC чемпионлик камарига эга чиқмоқчи.

Кубалик боксчи навбатдаги жангини айнан Уайлдерга қарши ўтказади. Ушбу жанг Озодлик ороли боксчиси учун реванш мақомида бўлади. Боксчиларнинг илк жангида Ортиснинг ғалаба қозонишига бир баҳя қолганди. 

"Ҳатто бошқа рақибга қарши жанг ўтказган пайтимда ҳам Уайлдер билан реванш ҳақида ўйлаганман. Агар Деонтейга қарши биринчи жангимда 900 та зарба йўллаган бўлсам, бу сафар зарбалар сони икки баробар кўп бўлади. Ўшанда еттинчи раунддаги нокдаундан сўнг муваффақиятимни ривожлантира олганимда ҳозир ҳаммаси бошқача бўларди. 

Ўйлайманки, реванш жангида бундай имконият менда яна юзага келади. Уайлдерга реванш жанги 12 раунд тўлиқ давом этмайди, деб айтганман. Бу сўзларимни яна қайтараман: Ё мен сени ўлдираман ёки бу ишни сен қиласан! Жанг ана шу икки вариантдан иборат бўлади", - деди Ортис.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг