UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Жавоҳир Умматалиев Жаҳон чемпионати финалига чиқди! 0 19:40Асадхўжа Мўйдинхўжаев жангсиз финалга йўл олди 0 18:59Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатининг илк куни 9 та медаль қўлга киритишди 0 18:38Дана Уайт Жон Жонсни Оқ уйдаги UFC турнирида кўрмоқчи эмас 0 18:17Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда 0 17:53Александр Усик Канело — Кроуфорд жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:28Турки аш Шайх Канелонинг Кроуфорд билан жангда қанча пул олишини айтди 0 17:05Дана Уайт Канело — Топурия эҳтимолий бокс жанги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 16:43"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди 0 16:21Сабина Бобоқулованинг қозоғистонлик рақибга қарши жанги якунланди 0 16:07Конор Оқ уйда ўтказиладиган UFC турнирида иштирок этишини тасдиқлади 0 15:46Олимпиада чемпиони Гейбл Стивсон ММАда дебют қилди 0 15:25"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум 0 15:04Хабиб Нурмагомедов: "Усман Топуриядан кучлироқ" 0 14:43Йоэль Ромеро қўлқопсиз жангларида дебют қилди 0

06 май 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати. Боксчиларимиз биринчи финал кунида 4 та олтин медални қўлга киритдилар

Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи кунги финал баҳслари бўлиб ўтди.

Сайтимизда бугун жангларда иштирок этган спортчиларимизнинг иштирокларидан матнли-трансляция уюштирилди.




19:10. Шу тариқа Осиё чемпионатининг бугунги кунидан олиб борган матнли-трансляциямизни якунлаймиз. Кун якунларига кўра 5 нафар боксчимиз рингга чиқди. Улардан 4 нафари финалда иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, яна бири ЖЧ йўлланмаси учун рингга чиқди ва ғалаба қозонди.


19:05. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси август сўнггида Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида тўлиқ таркиб билан қатнашадиган бўлди.


19:00. Санжар ҳакамлар қарорига кўра жанг ғолиби деб топилди! У ҳам Германияда бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Қойил!


18:51. Турсунов биринчи раундни ёмон ўтказгани йўқ. Лекин, катта устунлик қилди деб айта олмаймиз.



18:46. Энди рингга Санжар Турсунов чиқиб келмоқда. Чорак финалда мағлуб бўлган -91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз ЖЧ йўлланмаси учун эронлик Салар Ғуломига қарши рингга кўтарилади.


18:44. Ва албатта БЕКТЕМИР МЕЛИҚЎЗИЕВ ҲАМ ҒОЛИБ! Бу тўртинчи олтин медаль!!!


18:39. Иккинчи раунд боксчимиз устунлигида кечди. Фақат, у озгина жароҳат олди. Умид қиламизки, жанг охиригача бўлади!


18:34. Мелиқўзиев жангни ёмон ўтказаётгани йўқ. Кузатамиз!


18:28. Энди Бектемир Мелиқўзиевнинг финал жангини кўрамиз!


18:11. Тожикистонлик боксчи Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Қўшниларимиз учун хурсандмиз!


18:00. Кечки жанглар бошланди. Айни пайтда -81 кг вазн тоифасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтмоқда. Бироздан сўнг Бектемир Мелиқўзиев финал жангини ўтказади.


17:40. Яна бироздан сўнг -81 кг вазн тоифасида жанглар бошланади.


16:50. Боксчиларимиз иштирокидаги жанглардан суратларни ҳам томоша қилинг!


16:35. Энди бироз танаффус. Соат 18:00да навбатдаги жанглар бошланади. Тахминан 18:30 да Бектемир Мелиқўзиев финал жангида рингга чиқади.


16:32. Муроджон Аҳмадалиев шарафига "Ўзбекистон" спорт мажмуасида давлатимиз мадҳияси янгради.


16:28. Сайтимизга учта финал жангининг видеолари жойлаштирилди. Кўра олмаганлар бўлса, айнан OLAMSPORT.COM да томоша қилишлари мумкин.


16:21. Энди бироздан сўнг -56 кг вазн тоифасидаги боксчилар тақдирланадилар. Хабарингиз бор, ушбу вазнда Муроджон Аҳмадалиев олтин медаль соҳибига айланган!


16:17. Исроил Мадримов шарафига яна давлатимиз мадҳияси янграмоқда.


16:16. Энди -75 кг вазн тоифасидаги спортчилар тақдирланмоқдалар.


16:09. Осиё чемпиони Элнур Абдураимов шарафига Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.


16:07. Айни пайтда -60 кг вазн тоифасида совриндор бўлган спортчилар тақдирланмоқда.


16:04. Энди ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.


16:00. Жанг тўхтатилди. Ҳакамлар қарорига кўра ғолиблик вакилимизга берилди! Қойил! Учинчи олтин медаль!


15:59. Мадримов жароҳат олди...


15:56. Жанг бошланди!


15:55. Исроил Мадримов рингга чиқиб келди. Унинг финалдаги рақиби Жанубий Корея вакили Дон Гюн Ли! Исроил бизга учинчи олтин медални туҳфа эта оладими?


15:35. Энди навбат Исроил Мадримовга. Тахминан 15 дақиқалардан сўнг унинг жанги бошланади.


15:28. Спортчилар жароҳат олишди. Жанг якунланди. Ҳакамлар қарорига кўра боксчимиз жанг ғолиби деб топилди! ЯНА БИТТА ОЛТИН МЕДАЛЬ!


15:25. Элнур ҳиндистонлик рақибига қарши жанги бошлади.


15:22. Элнур Абдураимов рингга чиқиб келмоқда!


14:55. Энди навбат Элнур Абдураимовга. Бироздан сўнг унинг жанги ҳам бошланади!


14:48. ҒАЛАБААА! ИЛК ОЛТИН МЕДАЛЬ ҚЎЛГА КИРИТИЛДИ! МУРООДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!


14:39. Биринчи раунд тўлик боксчимиз устунлиги остида кечди.


14:36. Жанг бошланди. Дастлабки олтин медални қўлга киритишга жуда яқинмиз!


14:33. Диққат қилинг! Рингга Ўзбекистон вакили Муроджон Аҳмадалиев чиқиб келмоқда.


14:14. Бироздан сўнг Муроджон Аҳмадалиев Осиё чемпионлиги учун бўлиб ўтадиган жангда хитойлик рақибига қарши майдонга тушади.


14:10. Айни пайтда -56 кг вазн тоифасида чорак финалда мағлуб бўлган спортчилар ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтмоқда.


14:06. Бугунги жанг дастурларидан 5 нафар боксчимиз рингга чиқиш қиладилар:

Муроджон Аҳмадалиев - Жиавеи Жанг (Хитой) 

Шива Тапа (Ҳиндистон) - Элнур Абдураимов

Донг Юн Ли (Жанубий Корея) - Исроил Мадримов 

Бектемир Мелиқўзиев - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

Санжар Турсунов - Салар Ғуломи (Эрон) (ЖЧ йўлланмаси учун)


14:00. Ассалому алайкум. Тошкентда бокс бўйича бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидан матнли-онлайн трансляцияни бошлаймиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 май 15:41:48
SarvarPARKENTLIK 2706
Bugun finalda ham 1-raundda jang töxtatilganda ustunli indiyalik bokschida edi. Elnur 2, 3 raundlarda kuchini iwlatiw maqsadida dastlabki raunda köp zarba bermagandi. Golib 1 raund natijasga qarab elon qilinadi deganida oltin kettiyov deb turgandim. 3:2 ga bölsayam yutganda degandm 4:0 bölibdi. Hursandman. Lekin shaxsiy fikrim elnur jang töxtatilgan vaqtga qadar chempionga xos zarbalar bermagandi
   
06 май 23:23:07
imran21
Yawavorilar o'zbegim mard o'g'lonlari
   
06 май 23:22:46
imran21
Yawavorilar o'zbegim mard o'g'loari
   
06 май 18:46:34
Kaká
Nmagadr jaroxatla ko`p ? Bu yaqinlashib kevotgan Cubaga kich tejashmikin ?
   
06 май 16:40:31
islomjon666
Hudo hohlasa kelgan mehmonlar 9 marotaba UZB madhiyasini eshitib, yod olib ketishadi
   
06 май 16:40:04
islomjon666
Hudo hohlasa kelgan mehmonlar 9 marotaba UZB madhiyasini eshitib, yod olib ketishadi
   
06 май 15:35:04
SarvarPARKENTLIK 2706
Shu Elnur juda podvopros qoldiradgan bokschi ekan wsb dayam rossiyalikni amallab yutgandi. Bu championatdayam chorak, yarim finalda yaqqol ustunlik bilan yutgani yöq.
   
06 май 15:11:34
Floyd Mayweather
Муроджон Красавчик !
   
06 май 14:40:37
Marco 11
Bok bok pokrrrr pokrrr va g"alaba
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг